Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германияда қанча мусулмон бор?
15.12.2016 16:14,  
186

Германияликлар мамлакат аҳолисининг 21 фоизини мусулмонлар ташкил этади деган фикрда, аслида эса мусулмонларнинг сони тўрт карра камроқ

Ipsos компанияси ўтказган сўровда германияликлар мусулмонларнинг сони ҳақида нотўғри тасаввурда экани аниқланди. 

Миграция ва қочқинлар ишлари бўйича федерал идора (BAMF) маълумотига қараганда, 2011 йилдан бери Германияда мусулмонлар сони 1,2 миллионга кўпайди. 2015 йил 31 декабрь ҳолатига мусулмонлар сони 4,4 миллиондан 4,7 миллионгача деб ҳисобланган эди. Бу Германия аҳолисининг 5,4 фоизидан 5,7 фоизигачаси деганидир. 

Европанинг бошқа мамлакатлари фуқаролари ҳам мусулмонларнинг сони ҳақида янглиш фикрда экани маълум бўлди. Масалан, Францияда мусулмонлар сони французлар ўйлаганидек аҳолининг 31 фоизини эмас, 7,5 фоизини ташкил этади. Россияда эса аҳолининг чорак қисми эмас, 10 фоизи мусулмонлардан иборат.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан