Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






GM Uzbekistan Озарбайжонда Ravon'ни намойиш этди (фото)
28.11.2016 11:45,  
4

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Ўзбекистоннинг янги Ravon бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобиллари тақдимоти бўлиб ўтди

 
Тақдимот маросими очилишида Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Шерзод Файзиев енгил автомобиль ишлаб чиқариш соҳасида Ўзбекистон Марказий Осиёдаги ягона мамлакат эканигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
“Ўзбекистон автомобиллари ўзининг техник хусусиятлари, ишончлилиги, сифати ва ҳамёнбоплиги билан Озарбайжонда ҳам ўз харидорларига эга бўлган”, дейди Шерзод Файзиев. Унинг айтишича, бугунги кунда Ўзбекистонда 20 хилдаги автомобиль ишлаб чиқарилади ва улар дунёнинг 10 дан зиёд давлатларига экспорт қилинади.
 
Тақдимот маросимида Ravon-R2, Nexia R3, R4 ва Gentra русумдаги автомобиллар намойиш этилди. Маросим давомида General Motors – Uzbekistan заводи иш фаолиятига доир видеоролик намойиш этилди.
 
Тақдимот маросимида Ўзбекистондан ташриф буюрган хонандалар ҳам иширок этишди ва тадбир уларнинг концерт дастури билан якунланди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан