Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистон дунёдаги энг катта қуёш элекростанциясини ишга туширди
1.12.2016 14:38,  
10

Ҳиндистон жанубидаги Камуди шаҳрида қуёш энергияси ёрдамида электр токи ишлаб чиқарувчи йирик электростанция қуриб битказилди, дея хабар бермоқда Al Jazeera телеканали

Янги электростанциянинг қуввати 648 мегаваттни ташкил этади 10 квадрат километр майдонни ўз ичига олади. Тўлиқ қувват билан ишлаганда 150 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради. Ҳозиргача АҚШнинг Калифорния штатидаги Топаз қуёш электростанцияси 550 мегаватт қуввати билан ўз турдошлари орасида дунёдаги энг йирик иншоот бўлиб турган эди.

Атиги 8 ой ичида қуриб битказилган лойиҳанинг умумий қиймати 679 миллион доллардан иборат бўлиб, 2,5 миллион дона қуёш модулларидан ташкил топган. Ҳар куни қуёш панельларидан қувватлантириладиган автоматлаштирилган тизим ёрдамида тозаланиб туради.

Мазкур лойиҳа ишга тушиши ортидан, Ҳиндистоннинг қуёш электростанцияларининг умумий қуввати 10 гигаваттдан ошгани айтилмоқда. Ҳиндистонда қуёш энергиясидан шиддат билан ўсиб бормоқда. Келаси йилда Ҳиндистон қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича жаҳонда Хитой ва АҚШдан кейин учинчи ўринга чиқиши кутилмоқда.

Ҳиндистонда 2022 йилга бориб қуёш энергияси ёрдамида электр энергияси билан таъминланган хонадонлар сонини 60 миллионга етказиш кутилмоқда. Ҳукумат 2030 йилгача ёнилғи сарфисиз ишлаб чиқариладиган электр энергия миқдорининг 40 фоизини қуёш энергиясидан олишни режалаштирган.

Қуёш энергиясидан фойдаланиш экологияси реcорд даражада ифосланган Ҳиндистон учун долзарб масала ҳисобланади. Ноябрь ойи бошларида Деҳли ҳавосининг ифлосланиш даражаси сўнгги 17 йилдаги энг юқори даражага чиққани туфайли шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан