Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кун тарихи: илк смартфон оммага намойиш қилинганига 24 йил тўлди
24.11.2016 08:24,  
166

Бундан роппа-роса 24 йил муқаддам Американинг IBM компанияси технологиялар тарихида смартфон дея тан олинган илк қурилмани Лас Вегасдаги COMDEX кўргазмасида намойиш этган эди. Янги қурилма 1992 йилнинг 23 ноябрида тақдим этилган бўлса ҳам, унинг оммавий сотувга чиқарилиши анча кейин – 1994 йилнинг 16 августида амалга ошган.

IBM Simon номини олган ушбу «ақлли телефон» ҳозир биз ишлатаётган замонавий гаджетларнинг илк аждоди эди. Унда телефонлар тарихида илк маротаба сенсорли экран ўрнатилган бўлиб, электрон почтадан фойдаланиш имкониятига ҳам эга эди.

Қурилма ўз замонаси учун анчагина қиммат эди – 90 йиллар ўрталарида IBM Simon 1,100 доллардан сотиларди. Шунга қарамасдан, сотувга чиқарилганидан 6 ой ўтиб 50 минг дона смартфон сотилди.

Бўйи 200 мм, эни 64 мм ва қалинлиги 38 мм бўлган смартфоннинг вазни нақ 510 грамм чиқарди. Сенсорли экраннинг юзаси 114 мм га 36 ммни ташкил қилган. Албатта, бу ҳозирги замонавий ўлчовлар учун анчагина қўпол туюлиши мумкин, аммо ўз даври учун ихчам қурилма саналарди. Юқоридаги суратда iPhone 4S ва IBM Simonни ёнма-ён турганини кўриб, унинг ўлчамини тасаввур қила олишингиз мумкин.

Сенсорли экранлар 90 йиллар бошида қурилмаларга ўрнатила бошлаган бўлсда, IBM Simon оммавий тарзда сотувга чиқарилган илк сенсорли телефон эди. Унда дастур ва иловаларни юклаб олиш имконияти йўқ эди. Аммо унда ўз рақобатчиларидан устунроқ бўлган қуйидаги иловалар мавжуд бўлган:

- Сақланган рақамлар рўйхати
- Калкулятор
- Календарь
- Факс
- Файллар сақланадиган папка
- Электрон почта
- Блокнот
- Соат ва будильник
- Кундалик.

Бундан ташқари, смартфон клавиатурасида сўзни тўғри ёзишга ёрдам берадиган «PredicateKey» функцияси бор эди. Ушбу функция ёзилиши мумкин бўлган сўзлар учун навбатдаги ҳарфнинг 6 та вариантини тақдим қила оларди.

Ўз даври учун энг илғор имкониятларни тақдим эта олишига қарамасдан, IBM Simon смартфонининг батареяси жуда кучсиз эди. Тўлиқ қувватланган батареядан бор-йўғи бир соат даомида фойдаланиш мумкин бўлган.

Барча афзаллик ва камчиликлари билан ушбу смартфон ҳозирги замонавий қурилмаларнинг яратилиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Унинг технология бозорида пайдо бўлиши смартфонлар инқилобининг бошланиши сифатида тарихга кирди.

time.com сайти асосида тайёрланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан