Менделеев кимёвий жадвалига янги элементлар киритилди

03.12.2016 | Илм-фан | 461

Назарий ва амалий кимё халқаро кенгаши Менделеев жадвалига янги киритилган 4 та элемент номини эълон қилди. 2017 йилда Менделеев кимёвий моддалар жадвали ўзгартирилиши кутилмоқда.
 
Аслида бу 4 та янги элементлар ҳақида 2016 йил январь ойида маълум бўлган, лекин Назарий ва амалий кимё халқаро кенгаши йил сўнггига келиб элементларга расман ном ва тартиб рақами беришга қарор қилди. Эндиликда жадвал плакатлари ва илмий материаллар ўзгартирилиши талаб этилади.
 
Июнь ойида Россия, Америка ва Япония олимларининг тадқиқотлари натижасида аниқланган элементларга мос равишда ном бериш таклифи берилган эди. Шу тариқа,  мутахассислар анъаналарни сақлаган ҳолда элементларга жой ва географик ҳудудга қараб ном беришди.
 
4 та элемент жадвалнинг еттинчи қаторига жойлаштирилди. Нихоний (Nh) 113, Московий (Mc) 115, Теннесин (Ts) 117, Оганессон (Og) 118-тартиб рақамига эга бўлди.
 
Нихоний номи японча “Нихон” сўзидан олинган, Московий эса Москва шаҳри шарафига шундай номланди. Теннесин Американинг Теннеси штати номидан олинди. Огнессон эса 83 ёшли россиялик физик Юрий Оганесян шарафига шундай аталди.
 
Эндиликда мактаб дарсликларида ҳам Менделеев кимёвий жадвалининг янгиланган тури чоп этилиши керак. Янги жадвал намунаси Назарий ва амалий кимё халқаро кенгаши расмий сайтидан юклаб олиш мумкин.