Мянмада 30 мингга яқин мусулмонлар ўз уйидан ҳайдаб чиқарилди

23.11.2016 | Жаҳон | 1639

Роҳингия вилоятида давом этаётган ҳукумат қўшинларининг ҳарбий амалиётлари оқибатида 30 минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Мянманинг Бангладеш билан чегарадош Роҳингия вилоятида 9 октябрь куни бир гуруҳ қуролли кишилар 9 нафар полициячини ўлдириб кетиши ортидан бошланган ҳарбий ҳаракатларда камида 86 киши ҳалок бўлган. Ўн минглаб мусулмон аҳоли бошпанасидан жудо бўлган. Юзлаб қочқинлар қўшни Бангладешга қочиб ўтишга мажбур бўлган.

Душанба куни Бангладешдаги БМТ қочқинлар лагерьига 500 дан ортиқ роҳингиялар бошпана сўраб келган. Мянмада давом этаётган зўравонлик ва қон тўкилишлар 2012 йилги буддавийлар томонидан амалга оширилган мусулмонлар қирғинидан бери энг даҳшатлиси бўлаётгани айтимоқда. 2012 йилги қирғинда юзлаб мусулмон роҳингиялар ҳалок бўлган.

9 октябрьдан бери давом этаётган ҳарбий амалиётлардан 150 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари берган маълумотга кўра, ҳукумат аскарлари томонидан маҳаллий мусулмонларга зўравонлик ва тажовуз одатис тус олган. Роҳингия вилоятидаги фақатгина 5 та қишлоқнинг ўзида820 та уй бузиб ташлангани айтилмоқда. Террорчиларни қидирш баҳонасида 30 минг киши уйидан ҳайдаб чиқарилган. Уйларга ўт қўйилиб талон-тарож қилинган.

Буддавийлар кўпчиликни ташкил қиладиган Мянмада истиқомат қиладиган Роҳингиа мусулмонларининг умумий сони 1,1 миллиондан ортиқроқ деб баҳоланади. Улар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилиниш билан бирга, энг оддий инсоний ҳуқуқлар, жумладан, таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва мамлакатда эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.