Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нефть нархи кескин қимматлашди
1.12.2016 10:39,  
9

ОПЕКга аъзо давлатларнинг Венадаги учрашуви якунларига кўра жаҳон бозоридаги нефть нархи 9 фоизга ошди. Венадаги учрашувда нефть қазиб олиш ҳажмини камайтиришга келишилди. Бу ҳақида CNN хабар бермоқда.

30 ноябрдаги савдоларга кўра, февралдаги фьючерслар учун Brent туридаги нефть нархи 9,11 фоизга ошиб, 51,63 долларни ташкил қилган. WTI нефти нархи эса 8,78 фоизга, яъни 49,20 долларгача ошган. 

ОПЕК давлатлари учрашувда нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1,2 млн баррелга, яъни 32,5 млн баррелгача қисқартиришга келишиб олишди. Келишувга кўра, ОПЕКга кирмайдиган давлатлар кунига 600 минг баррель, Россия эса 300 минг баррель камроқ нефть қазиб олишга рози бўлдилар. 

Ушбу келишувдан кейин нефть нархи кескин кўтарила бошлади, бироқ кейинроқ "қора олтин" нархи бироз тушди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан