Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОИВга чалинган ўсмирлар сони 60 фоизга ортиши мумкин
2.12.2016 09:45,  
13

Агар халқаро ҳамжамият зарур чораларни кўрмаса, 2030 йилга бориб дунё бўйича ОИВ (одамнинг иммунтанқисилиги вируси)га чалинган ўсмирлар сони 60 фоизга ортиши мумкин.

БМТ Болалар жамғармаси (ЮНЕСКО)дан маълум қилишларича, 2015 йилда 250 минг ўсмир ОИВни юқтириб олди. Агар мазкур касалликка қарши кураш чоралари кучайтирилмаса, келгуси 15 йил ичида бу рақам йилига 400 мингни ташкил этиши эҳтимоли бор.   

Ҳозирги кунда ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) ўсмирлар ўлимининг энг асосий сабаби ҳисобланади. 2015 йилда бу касаллик туфайли 10-19 ёшда бўлган 41 минг бола вафот этди.

ЮНИСЕФ раҳбари Энтони Лейк ОИВга чалинган ҳар бир бола ва ўсмир рўйхатга олиниши ва даволаниши учун барча зарур шароитни яратишга чақирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан