Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пётр Порошенко Шавкат Мирзиёевни Украинага таклиф этди
9.12.2016 21:08,  
939

4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев 88.61 фоиз овоз тўплаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан кўплаб давлат ва ҳукумат раҳбарлари, холқаро ташкилотлар вакилларидан табрик мактублари келмоқда.
 
Украина Республикаси Президенти Пётр Порошенко ҳам Шавкат Мирзиёевни қутлаб, мактуб йўллади.
 

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти 
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига


Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий табригимни қабул қилгайсиз. 
 
Украина Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг халқаро ҳуқуқ принциплари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига қатъий амал қиладиган обрўли аъзоси сифатида бундан буён ҳам изчил ривожланишига ишонади. 
 
Биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан ўзаро манфаатли шерикликнинг энг яхши анъаналарини мустаҳкамлаб, халқларимиз манфаати йўлида икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини тўлиқ ишга солишга умид қиламан. 
 
Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги анъанавий дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ўзингиз учун қулай вақтда Украинага ташриф буюришингизни таклиф қиламан. 
 
Ҳурматли Шавкат Миромонович, фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, фаровонлик тилайман. 
 
Эҳтиром билан, 
 
Пётр Порошенко,
Украина Президенти

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан