Рамзан Қодировнинг ўғиллари UFC жангчисига Porshe Panamera совға қилишди

29.11.2016 | Спорт | 1645

Аралаш қоидалар бўйича UFC жангчиси Абдул-Керим Эдилов кутилмаган совғага эга бўлди.

Ярим оғир вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Эдиловга Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг ўғиллари Porshe Panamera автомобилини совға қилишди.

Бу унинг туғилган кунига ажойиб совға бўлди. Эдиловнинг ўзи бу ҳақда “Инстаграм”даги саҳифаси орқали хабар берди ҳамда суратини ҳам жойлаштирди.