Селфи сабабли қанча одам қурбон бўлганини олимлар ҳисоблаб чиқди

18.11.2016 | Жамият | 743

Америкалик тадқиқотчилар 2014 йилдан бери селфига тушиш вақтида 127 инсон ҳалок бўлганини ҳисоблаб чиқишди.

Биринчи ўлим ҳолати 2014 йилда Ҳиндистонда юз берган. Айнан шу давлат селфи қурбонлари сони бўйича етакчидир. Омадсиз сураткашларнинг 76 нафари ҳиндистонликдир.

Селфи қурбонлари сони бўйича иккинчи ўринда Покистон, учинчида эса АҚШдир.

Шу ўринда тадқиқотчилар селфи қурбонларининг кўпчилиги баланддан тушиб кетганлигини, ундан ташқари чўкиш, ЙТҲ, темир йўлда авария, қуроллар, ҳайвонлар ҳужуми, ток уриши туфайли ўлим ҳодисаси юз берганлигини таъкидлаб ўтмоқда.