Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев мансабдорлар аппаратини қисқартирмоқчи ва қайта қурмоқчи
13.12.2016 14:44,  
3

Ўзбекистоннинг сайланган президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикасида 2017-2021 йилларга мўлжалланган маъмурий ислоҳотлар концепциясини тайёрлашга буйруқ берди. Бу ҳақда "Подробно.уз" ёзмоқда.

“Мазкур концепцияга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ваколатлари, вазифалари ва структурасини мақбуллаштириш, уларга тегишли бўлмаган, функцияларини такрорловчи ва умумий ходимлар миқдорини қисқартириш ҳамда иқтисодиётни бошқаришда давлатнинг аҳамиятини кескин камайтириш бўйича аниқ чоралар кўрилади”, деди Ўзбекистон Президенти.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Президент девони ва Вазирлар Маҳкамасининг ижро аппарати фаолиятини такомиллаштиришга, қабул қилинган қарор, фармон ва қонунларнинг самарали амал қилинишига алоҳида диққат қаратилади.

Бундан ташқари Шавкат Мирзиёев давлат хизмати институтининг ислоҳ қилиниши, давлат хизматчиларининг ижтимоий ва моддий таъминотини тубдан яхшилаш, давлат хизматига янгича фикрловчи, масъулиятни ҳис этадиган, ташаббускор, Ватани ва халқига содиқ кадрларни жалб этиш масаласини ҳам қайд этиб ўтди.

Бу масалаларнинг барчаси яқинда ишлаб чиқиладиган “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунда ўз аксини топади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан