Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Time журнали Трампни "Америка Бўлинган Штатлари президенти" деб таништирди
7.12.2016 20:42,  
5

Американинг Time журнали "2016 йил кишиси" деб эълон қилинган Доналд Трампни "Америка Бўлинган Штатлари президенти" сифатида таништирди, деб хабар берди РИА Новости.

"Мамлакат сайловлар мавсумини ҳар доимгидан ҳам бўлинган ҳолда ўтказди", — деди журнал бош муҳаррири Нэнси Гибс.

Доналд Трамп ўзининг Twitter саҳифасида "соат 7.30да Today Show ундан интервью олишини" ёзиб, ўзининг "йил кишиси" деб эълон қилинишига шаъма қилганди.

Илгарироқ Today Show чоршанба куни "йил кишиси"дан интервью олиши маълум бўлганди.

Time журнали 1927 йилдан буён "йил кишиси"ни аниқлаб келади. 1950 йилга қадар бу номга аниқ шахслар сазовор бўлган бўлса, кейинчалик мавҳум қаҳрамонлар ҳам мазкур номни олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан