Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистон президенти ёзган китобга ёдгорлик ўрнатилди
4.12.2016 09:46,  
38

Тожикистон пойтахти Душанбедан 20 километр узоқликдаги Ҳисор туманида президент Имомали Раҳмон қаламига мансуб “Тожиклар тарих ойнасида” номли асарга бағишлаб ёдгорлик ўрнатилди.

Очиқ китоб шаклидаги ёдгорликнинг узунлиги 4 метрга, кенглиги эса 6 метрга, оғирлиги 1 тоннага тенг. Айни пайт Ҳисор тумани Халқ таълими бўлими ёнидаги ёдгорликни яқин орада Ҳисор тумани марказига кўчириш режалаштирилган.

Илк бор 2002 йилда нашр этилган “Тожиклар тарих ойнасида” китоби тожик халқининг тақдири ҳақида ҳикоя қилади. Ҳисор тумани Халқ таълими бўлими раҳбари Назри Асадзоданинг айтишича, ушбу асарга ёдгорлик ўрнатишдан мақсад ёшларда ватанпарварлик руҳини ўстиришдир.

64 ёшли Имомали Раҳмон Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келмоқда. Ўтган йили у расман Миллат раҳнамоси деб эълон қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан