29 ноябрь куни кечқурун пойтахтимизнинг Юнусобод туманида Matiz русумли автомобиль ёниб кетди.
Ҳодиса соат 23:00 дан ўтганда Амира Темур проспектида собиқ «Қозоғистон» кинотеатри яқинида юз берган. Ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин бартараф этилган. Воқеа юз берган жойда транспортлар ҳаракати тўхтатилган.
Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Айни вақтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Фото: Юрий Корсунцев