Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўн йилдан сўнг авиачипталар бепул бўлади
29.11.2016 13:59,  
8

Европанинг Ryanair авиакомпанияси ўз рейслари чиптасини текин қилиши мумкинлигини билдирди, деб ёзмоқда "Carzone.uz". Ryanair бюджет компания (лоукостер ёки дискаунтер) саналади, унда чипта нархи жуда паст, хизмат кўрсатиш ҳам камтарона тарзда бўлади.

Чипта текин бўлиши тўғрисида авиакомпаниянинг бош директори Майкл О’Лири (Michael O’Leary) билдирди. Бунга эришиш учун ҳозир авиакомпания аэропортга тўлаётган турли йиғимлар бекор қилинади. Чипта бепул бўлгач, барча рейслар йўловчига тўлиб учади, аэропорт эса ўз ҳудудидаги магазинларда савдо ҳажми ошишидан янада кўпроқ пул ишлайди.

Аммо Майкл О’Лири нол тарифи йирик аэропортларда, масалан, Лондоннинг “Хитроу” аэропортида жорий этилиши эҳтимолини соқит қилади. Унинг сўзларига қараганда, трафик орттиришдан манфаатдор аэропортлар бу тажрибага қизиқиши мумкин.

2015 йилда Ryanair компанияси авиачиптасининг баҳоси ўртача 46 долларни ташкил этган. Компания бу йили тарифларни 10-15 фоизга яна пасайтирмоқчи. 2016 йилда лоукостер 119 млн йўловчини ташиди.

Ryanair Европанинг бюджет авиакомпанияларидан биридир. Ўтган йили компания 106 млн йўловчи ташиди. Компания даромадининг чорак қисми қўшимча хизматлардан, хусусан, автомобиль ижараси, тураржой ва меҳмонхоналар ижараси ва парвоз вақтида бортда савдо қилишдан келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан