Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон Грузия билан транспорт соҳасида ҳамкорлик қилади
9.12.2016 10:35,  
2

2016-йилнинг 7-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Давид Джалаганиа бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди доирасида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Грузия муносабатларининг долзарб масалалари ҳамда халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинган.

Музокаралар давомида ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асоси ҳамда уни кенгайтириш бўйича таклифлар батафсил кўриб чиқилган.

Маслаҳатлашувларда Грузия Элчиси Константин Жгенти иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан