Ўзбекистонда рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди

13.12.2016 | Тиббиёт | 743

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (pdf) билан Рецептсиз бериладиган дори воситаларининг янги рўйхати тасдиқланди, дея хабар бермоқда Norma.

Бунгача амалда бўлган Шифокор рецептисиз сотиладиган дори воситаларининг рўйхати ўз кучини йўқотди.

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган ва дорихоналардан рецептсиз бериладиган дори воситаларига ушбу рўйхатга киритилган дори воситаларининг худди шу таркибдаги таъсир қилувчи моддалари ва дори шаклига, дозасига эга бўлган дори воситалари ҳам киради.

Дори воситаларининг ўрамлари, қўллаш бўйича йўриқномалари, илова-варақаларида кўрсатилган дори воситаларини беришда бериш тартибидан қатъи назар, ушбу рўйхатга амал қилиниши керак.

Ҳужжат 5 декабрдан кучга кирди.