Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ямандаги ҳусий исёнчилари ўзларига янги ҳукумат тузди
29.11.2016 12:27,  
5

Ямандаги ҳусий исёнчилари сиёсий иттифоқчилари ёрдамида ўзлари назорат қилаётган ҳудудларда янги ҳукумат ташкил этган. Бу ҳақида Сабо агентлигига таяниб Al Jazeera хабар бермоқда.

Ямандаги президент Абдурраббуи Ҳадий ҳукумати ва Эрон дастаклаётган ҳусий шиа исёнчилари ўртасидаги фуқаролар уруши 20 ойдан буён давом этмоқда. Яман ҳудудининг бир қисмини назорат қилаётган исёнчларнинг оилй Сиёсий Кенгаши душанба куни янги ҳукумат тузилганини эълон қилган.

Собиқ президент ҳукуматининг вакили Рожиҳ Бадий ҳусийларнинг ушбу хатти-ҳаракатини «нафақат Яман халқини, балки халқаро ҳамжамиятни ҳам менсимаслик» дея таърифлаган. «Ҳусий жангариларининг исёнигабир ярим йил бўлди. Жаҳон ҳамжамиятидан ҳали ҳеч ким улар ташкил этган тузилмаларни тан олгани йўқ», – деб айтагн Рожиҳ Бадий.

БМТ вакиллари бир неча ҳафтадан бери Яманда тинчлик ўрнатиш бўйича ҳукумат ва исёнчиларни келиштиришга бесамар уриниб келади. Исёнчиларнинг сўнгги ҳаракати тинчлик шартномасига эришиш умидларини чиппакка чиқариши мумкин. Ҳусий расмийлари янги ҳукуматнинг тузилиши БМТниннг тинчлик ўрнатишга оид келишувини йўққа чиқаришга уриниш эмаслигини таъкидлашган.

Ҳусий исёнчилари Яман аҳолисининг ярмидан кўпроғи яшайдиган ҳудудлар, жумладан, пойтахт Сано шаҳрини ҳам назорат қилмоқда. БМТ маълумотларига кўра, уруш давомида 7 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган ва 37 минг нафардан ортиқ одам жароҳатланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан