Сўнгги янгиликлар

Туркия Марказий банки АҚШдаги олтин захираларини қайтариб олди
Туркия Марказий банки 2017 йилда АҚШ Федерал захира тизимидан ўзининг 28,7 тонна олтин захирасини чиқариб олди. Банк ҳисоботидан маълум бўлишича, 2016 йил охирида Туркия МБнинг АҚШ Федерал захира тизимидаги олтин захираси 28,689 тоннани ташкил этган, 2017 йил охирига келиб эса бу рақам бўш бўлган.

АҚШ Мудофаа вазири: Пентагон Туркияга С-400ларни харид қилишни тавсия этмайди
Вашингтон Анкарага Россиянинг С-400ларини харид қилишни маслаҳат бермайди ва Туркияга альтернатив зенит ракета мажмуаларини таклиф этишга тайёр, деб баёнот қилди АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис.

Туркия, Россия ва Эрон раҳбарлари Анқарада учрашади
Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Тоййиб Ражаб Эрдўғон таклифига биноан икки кунлик ташриф билан Анқарага келди.

Туркия қуролли кучлари Африн устидан тўлиқ назорат ўрнатди
Суриянинг Африн шаҳри тўлиқ турк ҳарбийлари ва мухолифатдаги «Сурия озодлик армияси» (СОА) бўлинмалари назорати остида. Бу ҳақда, Туркия қуролли кучлари баёноти бермоқда.

Ироқ суди 16 нафар туркиялик аёлга ўлим ҳукми чиқарди
Ироқ марказий жиноят суди Туркиянинг 16 аёл фуқаросини ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликлари учун ўлим жазосига маҳкум қилди.

Ўзбекистон делегацияси Туркияда Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилади
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистон-Туркия маслаҳатлашувларида иштирок этади.

Нидерландия Туркиядан ўз элчисини расман чақириб олди
Нидерландия Ташқи ишлар вазирлиги расмий Анқара 2017 йилнинг март ойидан буён мамлакатга киришга рухсат бермай келаётган элчисини расман чақириб олди.

Туркияда ўзбекистонлик аёл темир билан калтакланди (видео)
Бир ярим йил олдин Туркияга иш излаб борган Гулбаҳор, Фаҳриддин исмли туркиялик фуқаро томонидан олиб қочиб кетилиб, шафқатсизларча темир билан калтакланган.

Туркия аҳолиси 80 миллиондан ошди
Туркия статистика қўмитаси 2017 йилда мамлакат аҳолиси 80 миллиондан ошганини маълум қилди.

Эрон Туркиядан Африндаги операцияни тўхтатиши бўйича ультиматум қўйди
Эрон Туркияни Суриянинг Африн вилоятида бошлаган ҳарбий амалиётини зудлик билан тўхтатишни талаб қилди.

ОАВ: Курд кўнгиллилари Афринда Туркиянинг 5 танкини йўқ қилди
Айнан шу ҳудудда турк армияси ва курд кўнгиллилари ўртасида шиддатли жанглар кетаётгани билдирилмоқда.

Туркия Қозоғистондаги автобусда 52 ўзбекистонлик ёниб кетгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Аввалроқ, Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Иргиз туманида салонидаги 52 йўловчиси билан автобус ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Туркия президенти Сурияда ҳарбий операция бошланиши мумкинлигини айтди
Туркия армияси бир ҳафта ичида Суриянинг шимоли-ғарбидаги, суриялик курдлар мудофаа кучлари (YPG) назоратида бўлган Манбиж ва Африн шаҳарларида операция бошлаши мумкин.

Туркияда Россия элчиси ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси ҳибсга олинди
Анқара суди Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карлов ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси Мустафо Тимур Ўзканни ҳибсга олди.

Эрдўғон Трампга: Биз долларга сотилмаймиз
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон БМТ Бош Ассамблеяси Қуддус бўйича резолюцияни қўллаб-қувватлашига умид билдирмоқда.