Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳри Учтепа тумани “Саид Вақос ота” жоме масжиди имом-хатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг тасарруфидаги жоме масжидларда кўп йиллар хизмат қилган Раҳимберди домла Раҳмонов Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани “Камолон” даҳасидаги “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби вазифасига тайинланди.