Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Илон Маск АҚШ фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин
23.11.2022 15:43,  
173

Миллиардер, SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск ҳужжатларни қалбакилаштиргани ва ноқонуний яшаётгани учун АҚШ фуқаролигидан маҳрум этилиши мумкин. Capitol Hunters гуруҳи терговчилари тегишли ҳужжатни Twitter’даги саҳифасига жойлади.

Ҳужжатга кўра, Илон Маск 1995 йилда Пенсильвания университетининг физика факультетини тамомламаган ва унинг дипломи сохта. Маълумки, тадбиркор 1997 йилда ушбу университетнинг иқтисод йўналиши бўйича бакалавр даражасини олган.

"Унинг физика ёки бошқа техник йўналиш бўйича бакалавр даражаси йўқ. У аспирантурага ўқишга кирмаган, мактабни 1995 йилда тугатган", — дея таъкидлаган ҳужжат муаллифлари.

Терговчиларнинг айтишича, миллиардер Стенфорддаги PhD дастурига ҳужжат топширмаган.

Илон Маскнинг таълими ҳақида нима маълум?

Илон Маск Жанубий Африканинг маъмурий пойтахти Преторияда туғилиб ўсган. Бўлажак миллиардер 17 ёшида Канадага кўчиб ўтган ва Кингстондаги Квинс университетида таҳсил олган. У 2 йилдан сўнг АҚШнинг Пенсильвания университетида ўқишни давом эттирган. Capitol Hunters терговчилари айнан шу даврга эътибор қаратган.

Агар терговчилар томонидан тақдим этилган фактлар тўғри бўлса, у ҳолда Маск нафақат фуқароликдан маҳрум этилиши, балки мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Чунки АҚШда иммиграция мақомини ўзгартириш учун ҳужжатларни қалбакилаштириш жиддий жиноят ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан