Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядаги инфляция Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
2.08.2022 19:07,  
75

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Россиядаги инфляциянинг Ўзбекистондаги инфляцияга таъсирини таҳлил қилди.

Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон ташқи савдосининг қарийб 18 фоизи Россиянинг ҳиссасига тўғри келади. Россиядаги инфляция туфайли ўз навбатида ушбу мамлакатдан импорт қилинадиган товарлар ва хизматлар нархи ҳам қимматлашади. Бу эса Ўзбекистондаги инфляция даражасига таъсир кўрсатади.

2021 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 10 фоизни ташкил қилди. Бунда Россиядаги инфляция (2021 йилда 6,7 фоиз) Ўзбекистонда инфляциянинг 0.78 фоиз бандга ошишига сабаб бўлди. Бундан ташқари, Россиядан импорт қилинадиган хом-ашё товарлари нархининг ўсиши Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш харажатларининг 0,6 фоиз бандга ошишига олиб келди (тармоқлараро ўзаро таъсирлардан ташқари тўғридан-тўғри таъсири ҳисобга олинган).

Туркия лирасидан фарқли ўлароқ жорий йилда Россия рублининг қадрсизланиши (девальвацияси) эмас, балки унинг мустаҳкамланиши кутиляпти. Йил давомида рублнинг АҚШ долларига нисбатан курси 74,29 рублдан 60,20 рублгача мустаҳкамланди. Бундай шароитда Россиядаги инфляция даражаси Ўзбекистонда нархлар барқарорлигига Туркиядаги нархларнинг кўтарилишига қараганда кўпроқ таъсир кўрсатади.

2022 йилда Россия рубли қадрининг 28,4 фоизга ортиши ҳамда инфляция даражасининг 21,3 фоизга етиши кутилаётгани ҳисобга олинса, Россия товарлари жаҳон бозорига 69,41 фоиз қимматроқ чиқиши мумкин (Туркияда - 1,8 фоиз). Бунинг оқибатида 2022 йилда Россияда нархлар ошишининг Ўзбекистонга таъсири 6 фоиз пунктигача етиши мумкин. Чунки Ўзбекистоннинг умумий импортида Россиянинг улуши (2021 йилда 21,4 фоиз) Туркиянинг улуши (6,7 фоиз) га қараганда анча юқори.

Бу омил инфляцияни тезлаштиришдан ташқари, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ташқи савдо балансига салбий таъсир кўрсатиши, шусиз ҳам мувозанатлашмаган тўлов балансини янада кучайтириши эҳтимолдан йироқ эмас. Бу эса ўз навбатида миллий валюта барқарорлигига қўшимча таъсирни юзага келтиради.

Масалан, 2021 йилда Ўзбекистон Россиядан умумий қиймати 5,46 миллиард АҚШ долларига тенг маҳсулот импорт қилган. Бу 2021 йил курси бўйича 402,5 миллиард рублга тенг. Импортнинг ҳажми ва таркиби ўзгаришсиз қолиши тахмин қилинса, бугунги кунда мазкур импорт 8 млрд. АҚШ долларига айланади. Экспорт ўзгармасдан қолса, савдо баланси ёмонлашиши мумкин.

2022 йилнинг I-ярми якунлари бўйича Ўзбекистоннинг Россиядан импорти 2,85 млрд долларни ташкил этган бўлса, экспорт ҳажми 1,22 млрд долларга етди (дефицит – 1,63 млрд доллар).

Россияда нархларнинг ошиши туфайли Ўзбекистонда таннарх инфляциясининг ўсиши биринчи навбатда Россиядан хом ашё ва оралиқ маҳсулотларни импорт қилувчиларга таъсир қилади. Демак компаниялар ушбу ҳисоб-китоблардан қисқа ва ўрта муддатли анча мақбул қарорларни қабул қилишда фойдаланиши мумкин.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан