Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дунё тарихида илк бор “кредит” масаласи “Авесто” китобида келтирилган(ми?)
11.10.2022 10:57,  
252

“Авесто”да ёшларнинг касб-ҳунар эгаллаш, оила қуриш ва унинг иқтисодий ғоялари ҳам пишиқ-пухта ишланган иқтисодий таълимотлардан бири эканлигини  алоҳида қайд этиш лозим. “Авесто”даги мулкдор бўлиш, мулкдорлик масъулияти ва манфаат  ғояаси ҳам, айтиш мумкинки, фундаментал ишланган иқтисодий қарашлардандир. Асарда эҳтиёжлар масаласи, уларнинг қондирилиш воситалари ҳақидаги қарашлар ҳам ғоят қимматлидир. Бугунги энг долзарб илмий-услубий масалалардан бири “Авесто”даги ана шу ва бошқа иқтисодий фикрларни маълум тизимга солиш, уларни “Иқтисодиёт назарияси”, “Иқтисодий таълимотлар тарихи”, “Меҳнат иқтисоди” ва бошқа иқтисодиёт фанлари предметларига киритиш, ёшларимизни “Авесто”даги иқтисодий ғоялар билан тарбиялашдир. Асарда мулкдор бўлиш яхши фазилат эканлиги алоҳида кўрсатилган. Бу фикрни қуйидаги ғоялар тасдиқлайди:

 

“Кимнинг уйи бўлса, у  уйсиз, бехонумон одамдан яхшироқдир.

Кимнинг дунёси бўлса, у ҳеч вақоси йўқ гадодан афзалдир”

 

Гап шундаки, мулкдор одам тўқ бўлади, у душманларига қарши курашганда бардош бера олади, ёвуз кучларга қарши тура олади, уларни енга олади. Ҳатто бундай одам “ўз ҳукмдори амрига мутабиқ, ёмонликка қарши бош кўтаради ва уни забун айлайди”  Масаланинг моҳияти шуки, мулкдор одамлар иқтисодий жиҳатдан шунчаки бақувват бўлмай, айни чоғда, улар иқтисодий эркиндир. Улар ўз фаолиятини ўзи мустақил белгилайди. Бошқаларга муте бўлмайди. Мулкдор одамнинг қудрати шундаки, унинг характерида мулкий манфаат ва мулкий масъулият ўзаро уйғунлашади. “Авесто”нинг бу иқтисодий ғояси, кейинчалик, буюк аждодларимиз  томонидан ривожлантирилди, бойитилди. Жумладан, Абу Наср Форобий уқтирадики, “Мулк орттиришда унчалик хавф йўқ, аммо уни эҳтиёт қилиб сақламоқ керак. Агар бошқа бировлар ҳисобига мулк орттирганлар жазоланмасалар, у ҳолда шаҳар аҳолисидан инсоф ва шуҳрат йўқолади. Мулкни эҳтиёт қилиб сақлаб, ўз эҳтиёжи учун ишлатса, бу ёмон одат ҳисобланмайди”. Форобий давом этиб ёзадики, “одамларн инг мулксиз бўлиб қашшоқ яшаганидан  кўра, мулкдор бўлиб, бойроқ бўлиб яшагани афзалроқдир”. Кўриниб  турибдики, Форобий қарашлари “Авесто” ғоялари билан ғоят ҳамоҳангдир. Бу “Авесто” кейинчалик илм-фан ва тафаккурга қанчалик таъсир кўрсатганини  тасдиқлайди.

“Авесто”нинг мулкий муносабатлар борасидаги ғоялари Ўзбекистонда ўтказиладиган иқтисодий ислоҳотлар мақсадлари билан ҳамоҳанг эканлигини таъкидлашни истар эдик. Зеро бозор иқтисодиётига ўтиш – тўқ ва фаровон яшаш воситаси сифатида фуқароларнинг мулкдор бўлишларини тақозо этади. Мулкдорликнинг нақадар улкан иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий аҳамиятга молик масала эканлиги ҳақидаги бу фикрларга бирор нарса қўшиш қийин. Фақат шуни қайд этмоқчимизки, мулкдор одам ҳеч нарсага бефарқ, лоқайд қарамайди, ўз мулкини, Ватанини ҳимоя қилади, адолат  учун курашади, ҳаётга очиқ кўз билан қарайди. “Авесто” тили билан айтганда, мулкдор одам адолатсиз ҳукмдорга, адолатсиз тақсимот механизмига, ёмонликка қарши бош кўтаради. Мулкдор бўлиш ғоясининг ғоят чуқур фалсафий-маънавий мазмуни ана шундай.

Ўқинг, қизиқ: Қўқон хонлигида сартарлар нима учун солиқдан озод этилган?

Асардаги иқтисодий муносабатларнинг яна бир долзарб масаласи кредитга оид фикрлардир. “Иқтисодиёт назарияси” фанида у ёки бу иқтисодий муносабатнинг, иқтисодий категориянинг кенг ва том  маънодаги талқинлари эътироф этилади. Кенг маънода иқтисодий категориянинг кишилик жамиятининг барча иқтисодий даврларга дахлдорлиги тушунилса, тор  маънода, унинг маълум тарихий-иқтисодий давр шароитига боғлиқлиги тушунилади. Кредит ёки қарз бериш категорияси ҳам ана шундай мазмунга эга бўлган иқтисодий муносабатлардир. Бироқ, ўзининг чуқур мазмунининг реал иқтисодий ҳаётда рўёбга чиқиши, иқтисодий-ижтимоий тараққиётни жадаллаштириб юбориши, иқтисодиётга юксак ўсиш суръатлари бахш этиши жиҳатидан кредит том маънода бозор иқтисодиёти давр муносабатидир. Бугун иқтисодий тараққиётнинг кредит туфайли амалга ошиши исбот қилинган. Чунки, умумжаҳон иқтисодиёти равнақи ҳам, миллий иқтисодиётлар ривожи ҳам кредит муносабатларсиз амалга ошмаслиги ҳеч кимга сир эмас.

Айни чоғда, кредит жуда қадим тарихга эга бўлган иқтисодий категория эканлиги “Иқтисодий таълимотлар тарихи”да, хусусан, ўттиз асрга тенг деб эътироф этилаётган “Авесто”  асарида ҳам кўрсатиб ўтилган. Буюк аждодларимиз кредитдан (қарз бериш) фойдаланиб хўжалик юритганликлари бу мангу  асарда ўз ифодасини топган. “Авесто” асари устида олиб борган тадқиқотларимиз  ана шундай фикрга келишимизга асос бўлди. Асарни таҳлил қилар эканмиз,  қадим замонларда аждодларимиз ўртасига иқтисодий фаолият қарз бериш ва қарз олиш билан боғлиқ муносабатлар бўлганлиги шубҳа қолмайди.

Ўқинг, қизиқ: Амир Темур салтанатининг Хитой билан савдо алоқалари қандай бўлган?

“Авесто”да қарз бериш ва қарз олиш одамлар ўртасидаги ҳаётий муносабат экани уқтирилиб, олинган қарзга хиёнат қилмаслик айтилади.  Асарда айтиладики “ҳеч ким  ўз қўшнисидан олган омонатидан тониб, ёлғон сўзламасин”. Китобда одамларнинг бир-бирлари олдидаги мажбуриятлари, шартнома, аҳдномалари муқаддас ҳисобланиб “қасам” воситасида мустаҳкамланган.  Қасамлар бир-биридан масъулиятлироқ, мустаҳкамроқ бўлиб, уларнинг  ҳар бирининг бузилиши ўзига хос қийматга (баҳога) эга, яъни қасамни  бузганлик ҳолатида айбдор маълум миқдорда товон (жарима) билан жазоланиши белгилаб қўйилган. Қуйида ана шу қасамларни айнан келтирамиз:

 

Ахура Мазда жавоб беради:

Менинг қасамларим олтита:

Биринчисўз қасами;

Иккинчиқўл қасами;

Учинчи қўй қасами;

Тўртинчи сигир қасами;

Бешинчи одам қасами;

Олтинчи экин қасами, энг яхши, энг обод, энг серҳосил заминдаги экин”.

 

Савол туғилади: нима учун қарз мажбуриятларининг (қарз олишда берилаётган иқтисодий кафолатларнинг) тури бунчалик кўп, яъни олтита? Гап шундаки, қадимги замонларда олинган қарзларни (кредитни) ёзма равишда баён қилиш, уни ҳозиргидек нотариус идоралари томонидан тасдиқлатиб, унга ҳуқуқий тус бериш одат саналмаган. Дастлаб, қарз олган томон билан сўз қасами орқали аҳдлашилган бўлса керак. Чунки, зардуштийлик динида одамларнинг қўл бериб аҳдлашуви ҳам муқаддас ҳисобланган, бинобарин қарз олган томон ўз мажбурияти олдида, Ахура Мазда олдида гуноҳга ботишдан қўрққан. Кейинчалик қўл қасами. Яъни қўл беришиб, аҳдлашув урфга кирган бўлса ажабмас. Сўз ва қўл қасамларини томонлар аҳдлашувининг бузиш ҳолатлари вужудга келгач, кредит кафолати муайян асосга кўчирилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Қарз кафолатининг, мажбуриятининг моддийлашуви, табиийки одамларда масъулиятни оширган, зеро “мол аччиғи жон аччиғи” деган халқ мақоли бежиз пайдо бўлмаган. Бунда қўй қасамининг баҳоси битта қўй қийматига тенг бўлган; қўл қасами томонларнинг қўл қисиши билан шартлашилганлигини билдирган. Кўриниб турибдики, қасамлар таркибида энг катта қасам  экин қасамидир. Бу шунчаки моддий қасам эмас, балки “энг яхши, энг серҳосил  заминдаги экин” қасамидир. Бундай қасам шартнома маъносини билдиради, томонларнинг ўзларига олган мажбуриятларини акс эттиради. Ўз аҳдини  бузган томон “энг серҳосил заминдаги экин” қиймати даражасида товон  тўлаган. Экин қасамини бузган айбдорнинг тўққиз юз қамчин аснаҳих ашантра билан, тўққиз юз қамчин саравуш-чарана билан савалаш орқали жазоланиши қатъий белгилаб қўйилган. Бу ерда шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, қасамларнинг энг зўри,  масъулияти, иқтисодий жазоси кучлироғи “экин қасамидир”. Албатта, бунда  Ахура Мазда тарафидан илгари сурилган илоҳий маъно бор. Бу – деҳқончилик маҳсулоти, деҳқончилик меҳнати барча меҳнат турлари ичида мўътабарроқ, улуғроқ, илоҳийроқ эканлиги. Маълумки, шартнома маълум иқтисодий вазифаларни, мажбуриятларни ўз  зиммасига олишни билдиради. Зардуштийлик динида инсон лафзи, унинг бир-бирига  берган аҳди (қасами) Яратганнинг олдидаги қандайдир фарз амалидек кучга эга бўлган. Асарда ижара муносабатлари тўғрисида гап борганда худди юқоридагидек масъулият юклатилган. Масалан, “Мухтасар” асарида  ёзилишича, ижара муносабатлари қарз мажбурияти – кредит бериш маъносини билдиради, яъни “ижара олувчига ижара ҳақини ўша заҳотиёқ бермоқ вожиб эмас...” деган илоҳий қоида битилган. Албатта, бундай иқтисодий муносабат ижара тўловини маълум муддатга кечиктирилиши кредит олувчининг иқтисодий ижтимоий аҳволини енгиллаштирган. Яна шу нарса муҳимки, исломий қоидага мувофиқ мулк ижарага олинган бўлса-ю, ундан фойдаланилмаса ҳам ёки ундан ижара ҳақи даражасида самара олинолмаган бўлса ҳам ижара ҳақини тўлаш, мулкни бут-бутун қайтариш мажбурияти юкланган. Зардуштийлик динида олинган қарз мажбуриятини бажармаслик шунчаки  иқтисодий жазога лойиқ иш эмас, балки шартномани бузганлик жуда ҳам катта гуноҳ ҳисобланган, бундай одам Ахура Мазда назаридан қолган.

Айни чоғда, бундай илоҳий мажбурият қарз олган томонга куч-қувват ҳам берган, шартномани бузмасликка ундаган, мажбур этган. Шартнома – қасам маълум қарздорлик муносабатини билдириб, омонат юзасидан олинган мажбуриятни ўзида ифодалайди, омонатга хиёнат, қайтарилишини ўйламаслик, уни ўзиники қилиб, ўзлаштириб олиш “ўғирланган билан баробардир” дейилади, яъни бебурдлик қилиш ўғирлик билан тенг даражага   қўйилади. Ўғирлик қилиш эса зардуштийликда катта жиноят, гуноҳ ҳисобланган. “Авесто” китобини умуминсоний қадриятлар ҳақидаги қасида дейиш мумкин. Унда одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат, биродарлик, дўстлик, ўзаро ёрдам ва мадад бериш ғоялари, билим олиш, ўтмиш донишмандлари, алломалари билимларини эгаллаш каби комил инсон бўлишга хос  умумбашарий қоидалар, уларга асосланиб яшаш лозимлиги уқтирилади.  Масалан, асарнинг 4 фаргарди, иккинчи қисмида одамлар ҳеч қачон бир-бирларидан ҳеч нарсани дариғ тутмасликлари, қизғанмасликлари лозим. Хусусан, моддий мадад бериш, дин илмини, касб-ҳунар эгаллашни  биродарига беминнат ўргатиши зарур, деган кўрсатма берилган. Бироқ, одамлар ўз илоҳий ва дунёвий вазифаларини бажаришлари учун табиат неъматларидан, ўзлари ишлаб чиқарган нарсалардан истеъмол қилишлари, дам олишлари, роҳатланмоқлари ҳам зарур. Зеро, дам олиш, роҳатланиш, маънавий озиқ олиш тирикчилик билан, иқтисодий фаолият билан шуғулланиш учун куч-қувват берилади. Буларнинг заминида “шиддат билан билим олиш” ётади.

Ўқинг, қизиқ: Қадимги Марказий Осиё ва Хитой иқтисодий алоқалари

 “Авесто”ни том маънода меҳнат ва яратувчилик мадҳи ҳақидаги, уни  одамлар ва жамият ҳаётидаги беқиёс ўрни ҳақидаги тенги йўқ асар дейиш мумкин. Унда ёзилишича, тинч ва осойишта меҳнат, яратувчилик фаолияти, табиатга, унинг неъматларига меҳрли бўлиш, тежамкорлик инсон танасидаги барча иллатларини, нопокликларни қувади, унга ҳақиқий роҳатбахшлик ва осойишталик бахш этади, унга шодлик, қувонч олиб келади.

Жамиятда,  ҳар бир хонадонда, шахсий ҳаётда тинчлик, адолат, барқарорлик фақат меҳнат туфайли қарор топади. “Авесто”даги бундай эзгу ғоялар ҳозирги давр учун ҳам бегона эмас. Зеро, зардуштийлик дини инсон руҳини яратувчанликка, меҳнатга тайёрлашга қаратилганлиги учун, яъни инсон руҳи ва моҳияти айнан меҳнат монандлигини асослаш билан минг йиллар давомида одамлар қалбини забт этиб келди, ҳозир ҳам у ана шундай эзгу ғояларни тарғиб этиб келаётир.

Китобда меҳнат қилмайдиган, дангаса одамга нисбатан шундай хитоб қилинади:

“...Меҳнат қилмайдиган одам! Сен ҳақиқатдан ҳам тиланчилар қаторида, ёт эшикларга таъзим қилиб, абадулабад бош эгиб туражаксан. Ҳақиқатдан ҳам сенинг ёнингдан турли хил зироатларни олиб ўтадилар, бу ноз-неъматларнинг барчаси меҳнат қилаётган, тўқ ва фаровон яшаётган хонадонга насиб қилади. Абадулабад шундай бўлажак!”.

“Авесто” асарининг меҳнат тақсимоти нуқтайи назаридан ўрганиш шуни тасдиқлайдики, аждодларимиз бундан 3000 йиллар илгариёқ ибтидоий, яъни табиий меҳнат тақсимоти даражасидан чиқиб кетишган, улар ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида иқтисодиётни ташкил этиш ва олиб боришга ўтишган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан