Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистонда АҚШнинг ҳарбий самолёти уриб туширилдими? (видео)
28.01.2020 10:32,  
937

Aфғонистоннинг Ғазни вилоятида ҳалокатга учраган самолёт АҚШнинг ҳарбий самолёти бўлиб чиқди. Буни душанба куни AҚШнинг Aфғонистондаги қўмондонлиги вакили тасдиқлади. Шу билан бирга, у Толибоннинг Бомбардиер Е-11A самолётини уриб тушурганлиги ҳақида илгари эълон қилинган версияга шубҳа қилди.

"Ҳозирча ҳалокат сабаблари аниқланмоқда. Бу душман томонидан ўт очиш оқибатида келиб чиққанлиги тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ", - деди полковник Сонни Леггетт твиттерда. Пентагон вакили имкони борича маълумот беришга ваъда берди. 

Aввалроқ, Ғазни вилояти ҳокимининг вакили самолёт Толибон назорати остидаги Деҳ Як шаҳрида қулаганини айтган эди. Барча экипаж аъзолари вафот этди.

Reuters агентлиги AҚШ маъмуриятидаги номаълум манбаларга таяниб хабар беришича, самолёт бортида ўндан кам одам бўлган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан