Криминал онг

Криминал онг

Ортиқхўжаев журналистлар билан суҳбатда "петух", "гейликка опустить қилиш” иборалари совет давридаги “зона” муҳитидаги жиноятчиларнинг онгига хос иборалардир. Бу ҳақда Виктор Пелевин ўзининг “Алвасти бўрининг муқаддас китоби” романида дақиқ суратда ифода этган:

“Ҳар қандай жиддий одам, нима билан шуғулланмасин, онг остида ўзини қамоқ тўшакларига муносиблаб туради ва ўзининг меҳнат ютуқлари рўйхатида қамоқхона қонунларига зид ишлар ёзилиб қолмаслигига интилади, чунки қамоқ қонунларини бузиш ўз орқаси билан жавоб беришга олиб келади. Шунинг учун рус мачосининг ҳаёти руҳлар олами билан давомий равишда мулоқот сеансига ўхшайди: бадан дунё бойликлари ичида кўмилиб турганда, руҳи зонада муддатини ўтаётган бўлади.”

(“Любой серьезный человек, чем бы он ни занимался, подсознательно примеривается к нарам и старается, чтобы в его послужном списке не было заметных нарушений тюремных табу, за которые придется расплачиваться задом. Поэтому жизнь русского мачо похожа на перманентный спиритический сеанс: пока тело купается в роскоши, душа мотает срок на зоне.” Виктор Пелевин Священная книга оборотня).

Келтирилган иқтибосда муаллифнинг “рус” атамасини мен “совет даври криминал тушунчалар қули” деган ибора билан тушуниш тўғрироқ бўлади деб ҳисоблайман.

Ҳа, айнан шундай криминал олами онги Ўзбекистон Республикаси пойтахти, она шаҳрим Тошкентнинг мэри, ҳокимига ҳос эканлиги аён бўлди. Бундан ортиқча шармандаликни тассавур қилиш қийин.

Олдин ҳам тадбиркорлар билан оммага олиб чиқилган музокараларида ўзини худди мафия боссидек тутиши мени ҳайратга солган эди. Сиздирилган тасмадаги унинг жирканч муомаласи айнан журналистларга қаратилганлиги касалнинг нақадар чуқур илдиз отганлигини кўрсатяпти.

Узоқ гапирмай, ўзимнинг хулосаларимни айтаман:

Биринчидан, маънан тубанликда қолган, жиноятчилар дунёқарашида ўралашиб юрган шахс давлатнинг сиёсий ва маъмурий раҳбарлик лавозимида бўлмаслиги керак.

Иккинчидан, давлат томонидан журналистларнинг жамоатчилик манфаатлари посбон эканликлари эътироф этилиб, ҳар қандай зўравонлик амалиётларидан ҳимоя қилишни таъминлаши зарур.

Учинчидан, журналистлар ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамдардлик руҳини мустаҳкам сақлашлари ва профессионал бурчларини муваффақиятли бажаришларини сидқи дилдан тилайман. Чунки сизлар халқ учун кераксиз.


Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.