Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат тест маркази бу йил максимал балл олганлар сони кўпайганига изоҳ берди
18.09.2020 15:58,  
1464

2020-2021-ўқув йилида ўтказилган давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида 1 240 614 (95,1%) нафар абитуриент иштирок этди. Улар орасида максимал балл (189 балл) олганлар ҳам кўп кузатилди. Буни баъзи ижтимоий тармоқларда бир ёқлама талқин қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. 

Тест синовлари якунланди: 63 мингдан ортиқ абитуриент келмади, 1200 га яқини эса тестдан четлаштирилди

Шулардан келиб чиққан ҳолда Давлат тест маркази ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида қуйидагиларни маълум қилди.

"Бўлиб ўтган тест синовлари натижаларини таҳлил қилиш давомида максимал балл олган абитуриентлар сони аввалги йилларга қараганда кўпайганлиги аниқланди. Бунинг бир неча сабаблари бор. Маълумки, мамлакатимизда пандемия шароитида жорий этилган карантин чекловлари даврида бошқа соҳалар каби таълимда ҳам, жумладан, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва абитуриентларнинг пухта тайёргарлик кўришларида мураккаб вазиятлар юзага келди.

Тест натижаларидан норози абитуриентлар қачондан ва қай тартибда аппеляцияга беришлари мумкин?

Ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда ва абитуриентларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президентимиз раҳбарлигида, Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган бир қатор йиғилишларда кириш имтиҳонларини соддалаштириш бўйича топшириқлар берилди ҳамда муҳим қарорлар қабул қилинди.

Телефон, «шпаргалка», сохта ҳужжат – 1-сменадаёқ 37 нафар абитуриент тестдан четлаштирилди

Ўзбекистон бўйлаб илк марта стадионларда кириш имтиҳонлари бошланди (фото)

Шулардан келиб чиқиб, кириш имтиҳонлари жараёнида абитуриентлар учун янада кенг имкониятлар яратилди. Уларга тўхталиб ўтамиз:

- 2019 йилдан бошлаб умумтаълим фанларидан тест саволлари тўплами нашр этилди ва ушбу тўпламда ишлатилган саволлар базасининг 20 фоизидан кўпроғи кириш тест жараёнларида фойдаланилди.

- Телеграм тармоғида e-sinov тизимидан абитуриентларга бепул фойдаланиш имконияти яратилди (тест синовларига қадар 1,4 миллиондан ортиқ абитуриент ушбу хизматдан бепул фойдаланди).

- Тест топшириқлари соддалаштирилди. Бунда авваллари қўлланилган 4-даража қийинликдаги (энг қийин) саволлар умуман олиб ташланди, бу йил улар ишлатилмади, 3-даражали саволлар сони камайтирилди ва 1-даражали саволлар сони тегишли равишда оширилди (12 та савол – 1 даражали, 12 та савол – 2 даражали, 6 та савол – 3 даражали). Шунингдек, барча умумтаълим фанлари бўйича назарий саволларнинг сони кўпайтирилди, ўқув-лаборатория машғулотларига оид, расмли, харитали ва жадвалли тест топшириқлари сони оширилди.

- Миллий ва халқаро сертификатларнинг тегишли даражасига, пандемия даврида ишлаб чиқилган IELTS индикатор сертификатига эга бўлган абитуриентлар учун ҳам максимал балл бериш белгиланди.

- Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази томонидан абитуриентларнинг тест синовларига пухта тайёргарлик кўришлари учун «Онлайн репетитор» теледастурлари мунтазам эфирга узатилди.

- Жорий йил учун истисно тариқасида тест синови топшириладиган 5 та фандан 2 та мутахассислик фани қолдирилди.

- Ҳар бир тўғри деб топилган жавобга балл бериш тизими ўзгартирилиб, биринчи ва иккинчи фан учун мос равишда 3,2 ҳамда 3,1 баллдан берилди, олдинги йиллардаги каби 1,1 балл бериш қўлланилмади.

- Тест синовларини топшириш учун ажратилган вақт меъёри оширилиб, амалдаги тартибда кўрсатилган 2 соат ўрнига 3 соат этиб белгиланди.

Тест синови қанчалик мураккаб жараён бўлмасин, қайд этилган ўзгариш ва тақдим этилган имкониятлар абитуриентларнинг юқори натижага эришишига асосий сабаб бўлиб хизмат қилди" - дейилади ДТМ ахборотида.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан