Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркияда юз берган қор кўчкиси натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлди
6.02.2020 13:51,  
595

​Туркиянинг Ван вилоятида иккита қор кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони ортмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, камида 38 киши қурбон бўлган. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар берди

Биринчи кўчки сешанба куни кечқурун Ван - Боқчасарой трассасида  рўй берган. Қор кўчкиси оқибатида йўлдаги йўловчиси бўлган микроавтобус 40 метрлик жарликдан пастга қулаган. Автомобиль ҳайдовчиси ва тирик қолган етти йўловчи қутқарувчиларни чақиришга муваффақ бўлишган.

Қидирув-қутқарув ишлари бошланган, 200 га яқин одам жалб қилинган. Ўша пайт иккинчи кўчки юз берган. У камида бешта машинани босиб қолган, қор остида 50 дан ортиқ киши қолиб кетган. Баъзилари чиқишга муваффақ бўлишди, баъзилари эса йўқ.

Мутасадди шахсларнинг таъкидлашича, қурбонлар сони ошиши мумкин. Фожиа жойига қўшимча қутқарув кучлари жўнатилган.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Туркия Президентига ҳамдардлик билдирди

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан