Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






⚡️Тезкор CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади
2.02.2022 21:03,  
662

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда. 

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

 Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда. 

Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, 2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади. 

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан