Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Буюк Британияда юк машинаси ичида топилган 39 нафар жасаднинг қайси давлат фуқаролари экани маълум бўлди
2.11.2019 12:00,  
1488

Англиянинг Эссекс графлиги, Грейс шаҳарчаси четидаги саноат ҳудудида тўхтаб турган юк машинаси рефрижератори (музлатилувчи контейнер) ичидан 39 кишининг жасади топилган эди. Улар Вьетнам давлати фуқаролари экани аниқланди. Бу ҳақда графлик полицияси маълум қилди.

Хабарда Британия полицияси Вьетнам ҳукумати билан боғлангани ва ҳамкорликда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган. Барча жасадларнинг шахси аниқланган.

"Қурбонларнинг барчаси Вьетнам фуқаролари экани аниқланди", деди Эссекс полицияси мулозими.

Аввалроқ қурбонларнинг хитой миллатига мансублиги хабар қилинган эди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан