Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таиландда аскар тинч аҳолига қарата ўт очиб 17 одамни ўлдирди(видео)
8.02.2020 22:19,  
3542

Таиланднинг Накхонратчасима шаҳрида отишма оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, деб ёзади Tha Rath. Нашр маълумотларига кўра, қурбонлар сони ошиши мумкин.

Khaosod English хабарига кўра, ҳужумчи сержант Жаккрапант Томма. 

Бугун 8 февраль маҳаллий вақт билан 17:30 да полициянинг маълумотига кўра, сержант Жаккрапант Томма ўз ҳарбий базасидан қуролларни ўғирлаб қўмондонини отиб ўлдирди ва джипни олиб қочиб 21-Терминал савдо марказига кириб одамларга қарата ўқ уза бошлади.

ОAВ хабарларига кўра, отишма пайтида ҳужумчи 16 кишини гаровга олган. Улар Terminal 21 савдо марказининг тўртинчи қаватида жойлашган.

Отишма натижасида 17 киши ҳалок бўлиб, 21 киши яраланган. Ярадорлар касалхонага ётқизилган.

Жангарини зарарсизлантириш учун махсус кучлар ва полиция командослари ушбу савдо марказига юборилган.

Шунингдек полиция, Жаккрапантнинг онасини ҳам уни таслим бўлишга умид қилиб, савдо марказига олиб борган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан