Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Австралия ёмғир ва чанг бўрони остида қолди (видео+фото)
23.01.2020 11:15,  
648

Ўтган йилнинг сентябрь ойидан бери ёнғинлардан азият чекаётган Aвстралия, сўнгги кунларда ёмғир ва чанг бўрони остида қолди.

Тўрт ойдан кўпроқ вақт давомида Aвстралияда катта ўрмон ёнғинлари бўлган. Шундан сўнг қитъа ёмғир ва момақалдироқ билан қопланди.

Кучли шамол ва момақалдироқ пайтида Aвстралиянинг шимоли-ғарбий қисмини қизил чанг қатлами билан қоплаб, шаҳарларни чангли бўрон  зулматига буркади. Aммо бу ҳали ҳаммаси эмасди, чунки ҳозир кучли ёғингарчиликлар ва кучли дўл ёғиши австралияликларга катта зарар етказмоқда.

Дўл гольф тўпининг ўлчамига тенг эди. Янги Жанубий Уэльс ва Канберра штатлари ҳаммадан кўпроқ зарар кўрди. Aвстралиянинг фавқулодда вазиятлар хизматига кунига 1,5 мингдан ортиқ қўнғироқ келиб тушмоқда.

7Nеws телеканалига кўра, дўл узоққа чўзилмади, аммо у бир мунча зарар етказди. Об-ҳавонинг ёмон оқибатлари натижасида синган деразалар, бузилган уйларнинг томи, машиналарга етган шикастлар Aвстралиядаги суғурта компанияларини қийин аҳволга солди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан