Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда тошқиндан азият чеккан ҳар бир оилага 41000 доллардан компенсация тўланмоқда
22.05.2020 21:57,  
2408

Қозоғистоннинг Мақтаарал туманида тошқиндан азият чекканларга компенсация тўлаш бошланди. Бу ҳақда «Туркистон» ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бугунги кунда «Туркистон» ИТК қошидаги Туркистон Ижтимоий ривожланиш корпоратив жамғармаси бузилган уйларни қайта тиклаш учун компенсация дастурини амалга оширмоқда.

Дастур ҳар бир оилага учта йирик транш орқали 17 миллион танга (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган 2020 йил 22 майдаги расмий курсга кўра, 409 миллион 700 минг сўм) миқдорида товон тўлашни кўзда тутади.

«Ҳозиргача 19 оила 8,5 млн танга (умумий миқдорнинг 50%) миқдорида биринчи траншни олишди. Қолган қисми 25%дан уй-жой қурилиши пайтида 2 транш орқали тўланади. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги бузилган уй-жойларни ҳисоблашда ва аҳолига компенсация тўлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни тўплашда ёрдам бермоқда», - дейилади хабарда.

Сўнгги маълумотларга кўра, бузилган уйлар сони 200 дан ошади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан