Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Назарбоев вирусга қарши курашиш учун ўз фондидан 200 миллион тенге ажратади
18.03.2020 16:55,  
181

Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев коронавирусга қарши курашиш учун биринчи президент жамғармасидан $460 минг ажратишни буюрди. Бу ҳақда Елбаси матбуот хизмати хабар берди.

Бугун Қозоғистонда эпидемияга қарши барча зарур бўлган тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Улар ўз вақтида ва мавжуд бўлган вазиятга жавоб бермоқдалар. Давлат мисли кўрилмаган чораларни кўрмоқда. Маҳаллий бизнес ҳам хавфли инфекцияларга қарши курашда ҳар қандай ёрдамни бера олади. Ижтимоий масъулиятни ва жамиятимиз бирлигини намойиш этиш орқали ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлашга чақираман. Биз ушбу синовни муносиб тарзда енгиб ўтамиз, деди собиқ президент.

Aжратилган маблағ коронавирус ҳолатлари аниқланган Нур-Султон ва Олма-Ота шаҳар маъмуриятлари ўртасида тенг равишда тақсимланади. Ушбу пул пандемияга қарши курашда иштирок этган шифокорларга мукофот сифатида берилиши керак. Шунингдек, Назарбоев жамғармаси маблағлари қўшимча тиббий ниқоблар ва дезинфекциялаш воситаларини сотиб олишга, пойтахтдаги меҳрибонлик уйлари ва ихтисослаштирилган шифохоналарни озиқ-овқат билан таъминлашга сарфланади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан