Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Март ойида инфляция даражаси 1,3 %ни ташкил этди.
1.04.2020 17:48,  
227

2020 йилнинг март ойида истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръатлари 1,3 %ни ташкил қилди дейилади Статистика қўмитаси ҳисоботида.

2020 йилнинг январ - март ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 2,8 %га кўтарилди.

2019 йил март ойига нисбатан инфляция даражаси 13,6 %ни ташкил қилмоқда.

Кузатилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий гуруҳлари ичида ой давомида мева ва сабзавотлар (5 фоизга), гўшт, паррандачилик ва балиқ (1,7 фоизга), ёғ ва мойлар (1,3 фоиз), нон (1,2 фоиз) ва сут маҳсулотлари (1,1 фоиз)нинг нархлари сезиларли даражада қимматлашган. Бир ой давомида умумий овқатланиш муассасалари нархлари 1,6 фоизга, йил бошидан бери — 2,5 фоизга қимматлашди.

Нон маҳсулотларида (ёрма ва дуккаклиларни қўшган ҳолда) ушбу гуруҳга тааллуқли бўлган ловия (4,1 фоиз), мош (3,4 фоиз), нўхат (2,1 фоиз), гречка (1,9 фоиз), ун (1,5 фоиз), вермишел, гуруч ва оқшоқ (1,2 фоиз) нархлари бошқаларга нисбатан сезиларли даражада қимматлашган. Йил бошидан эса дуккаклилар (0,7—8,3 фоиз) ва гречка (6,6 фоизга) нархлари юқори даражада кўтарилган.

Жорий йилнинг март ойида тухум нархлари 3,5 фоизга арзонлашиб, йил бошидан буён нархлар даражаси 2,8 фоизга пасайган.

Ой давомида сут нархи 1,9 фоизга (2020-йилнинг январ-март ойларида эса 3,8 фоизга), сузма 1,3 фоизга, қаймоқ 1,2 фоизга, қатиқ нархи 1,1 фоизга қимматлашган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан