Uzreport.tv'нинг жонли эфирдаги “Трибуна” дастурининг бу галги меҳмони Миллий тикланиш ДП Марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров бўлди.
Дастурда меҳмон янги иш ўринлари яратиш ва хориждаги меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди:
Яна бир нарсани таъкидлашим жоиз. Инсонларни ўзини ўзи ҳурмат қилишга ўргатиш керак. Ўзини ҳурмат қиладиган киши тилини билмайдиган жойдан иш изламайди.
Ўзини ҳурмат қиладиган киши -50 даража совуқда 50 доллар тежаш учун узоқ йўлга автобусда чиқмайди”, - деди Алишер Қодиров.