Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нархлар ўсиши қарийб икки баравар секинлади — ДавСтатҚўм
2.03.2020 18:54,  
429

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг феврал ойида истеъмол секторидаги инфляция даражасини маълум қилди.

Унга кўра, феврал ойида истеъмол нархлари ва тарифлари даражасининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 0,8 % ни ташкил этди.

2020 йилнинг дастлабки икки ойи давомида товар ва хизматлар нархи ўртача 1,4 %га ўсди.

2019 йилнинг дастлабки икки ойида инфляция 3,1 фоизни ташкил қилган эди.

“Биз ЯИМни кўпайтирмасак, одамларни ҳеч қачон бой қила олмаймиз. 2020 йил Инфляция паст бўлишига ваъда бера олмаймиз. Бунинг иложи ҳам йўқ. Айниқса, пахта ва ғаллага давлат закази бекор қилинса, пахта ва ғалла эгаси ярмаркаларда ўз нархини қўяди. Бу эса нарх-наво ўсишига олиб келади”, — деган эди 25 январ куни Халқаро пресс клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этган ўша пайтдаги Молия вазири Жамшид Қўчқоров.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан Марказий банк инфляция даражасини 2023 йилда 5 %гача пасайтиришга мўлжалланган таргетлаш режимига ўтади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан