Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Палов индекси" — энг қиммат ош Тошкентда
1.05.2020 14:12,  
622

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг апрел ойида вилоят марказлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисида маълумотларини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра, энг қиммат палов Тошкент шаҳри (килограмми 124 250 сўм), Самарқанд вилояти (116 669 сўм) ҳамда Қашқадарё вилоятларида (113 750 сўм) тайёрланади.

Энг арзон ош эса Наманган (килограмми 80 997 сўм), Сурхондарё вилоятлари (82 600 сўм) ҳамда Қорақалпоғистонда ( 86 331 сўм) пиширилади.

Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

"Палов индекси" жорий йилнинг январ ойидан бошлаб шакллантира бошланди. Статистика қўмитаси ҳудудлардаги тайёр палов нархи ошишига қараб умумий нархлар ошиш индексини ҳисоблаб боради. Бу ҳақиқий инфляция даражасини кўрсатмаса-да, нархлар ошиши кўрсаткичининг яна бир муқобили саналади.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан