Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туризмни ривожлантириш қўмитаси умра зиёратидаги чекловларни олиб ташлашга чақирди
5.12.2019 14:10,  
1073

2019 йил 3 декабр куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Андижон вилоятида жойлашган туристик фирмалардан бири томонидан Жидда шаҳрига борган 14 нафар ўзбекистонлик фуқаронинг визаси қалбаки бўлиб чиққани ва Саудия Арабистонидан депортация қилингани ҳақида хабар бериб, “Турли фирибгарлар алдовига учмасдан, ҳукумат томонидан ташкил этилаётган расмий, хавфсиз ва ишончли “Умра зиёрати”дан фойдаланишингизни тавсия этамиз!” – деган мурожаат билан чиққанди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси айни воқеа юзасидан расмий муносабат билдирди. Унда умра зиёратини ташкил этиш бўйича йиллар давомида кўплаб муаммолар йиғилиб қолгани ва уларни тизимли равишда ҳал қилиш кераклиги айтилган.

Шунингдек, Ўзбекистонда бу ишни атиги икки ташкилот – Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита биргиаликда амалга ошириши, хорижда эса умра зиёрати тўлиғича бозор муносабатларига таяниб ташкил этилиши, ўнлаб сайёҳлик фирмалари бу билан шуғулланиши кўрсатиб ўтилган. Масалан, Туркияда 156 та, Индонезияда 101 та, Малайзияда 71 та ва қўшни Қозоғистонда 30 га яқин фирма умра зиёратини ташкиллаштириши ҳақида рақамлар келтирилган.

“Бунинг натижасида эса, мазкур зиёратни амалга оширишга қодир бўлган кишиларнинг йиллаб навбат кутиши, сафар нархининг асоссиз кўтарилиши, фуқароларнинг айланма йўллар орқали зиёратни амалга ошириши ва тадбиркорлик субъектларининг яширин иқтисодиёт вакиллари сифатида сафарларни ташкил этиши каби нохуш ҳолатларга берҳам берилган”, дейилади, Туризм қўмитаси муносабатида.

Ушбу расмий муносабатдан маълум бўлишича, 2018-2019 йилги умра мавсумида Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси орқали қанча фуқаро умра зиёратига борган бўлса, деярли худди шунча фуқаро Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва БАА каби мамлакатлар орқали бу амални бажариб қайтган. Шу ҳолатдан келиб чиқиб Туризм қўмитаси умра зиёратидаги турли чекловларни олиб ташлашга (бу тадбирни ташкиллаштириш учун сайёҳлик фирмаларига ҳам рухсат беришга) чақирди:

“Бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш турли чекловларни ўрнатиш орқали эмас, балки фуқароларимизда муқаддас зиёратларни амалга оширишга бўлган эҳтиёжнинг катталигини инобатга олган ҳолда, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг мавжуд тартибни четлаб ўтишларини олдини олиш мақсадида “Умра” зиёратларини бозор муносабатлари ва фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади”.

Мавзуга доир:

Дин ишлари бўйича қўмита Умрадан фойда кўрмаслигини айтиб, блогерларга насиҳат қилди

Сайёҳлик фирмаси директори 1100 долларга сифатли Умра зиёратини уюштириш мумкинлигини иддао қилди

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан