Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё тараққиёт банки озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга учун Ўзбекистонга $500 млн кредит ажратади
6.10.2022 10:56,  
10

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Украинадаги урушнинг иқтисодий оқибатлари фонида Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликни қўллаб-қувватлаш учун 500 млн доллар миқдорида кредит ажратишни маъқуллади, дея хабар берди ОТБ матбуот хизмати.

ОТБ Ўзбекистон ҳукуматига 1,2 млрд долларлик контрциклик харажатлар дастурини амалга ошириши учун молиявий ёрдам кўрсатади. Ушбу дастур ҳукумат томонидан геосиёсий инқироз оқибатларини бартараф этиш бўйича кўрилган ва жорий йилнинг март-апрель ойларида тасдиқланган чора-тадбирлар мажмуасидир.

Ҳукумат дастури озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва нархлар барқарорлигини ошириш, кам таъминланган оилалар, кексалар ва бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларга бевосита ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ишсизлар ва четдан қайтган меҳнат муҳожирларини қўллаб-қувватлашга қаратилган, дейилади ОТБ хабарида.

"Марказий Осиё пандемиядан халос бўлгач, минтақа урушнинг иқтисодий таъсирига дуч келди, бу эса айниқса имконияти кам одамларнинг ҳаётини оғирлаштирди. BRACE дастури Ўзбекистон ҳукуматининг стратегик устувор йўналишларига мос келади ва ижтимоий ҳимоя ва инклюзивликни рағбатлантириш билан бирга иқтисодий барқарорликни оширишга ёрдам беради", – деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўлими раҳбари Евгений Жуков.

BRACE дастури барқарор нархларда етарли даражада озиқ-овқат таъминотини таъминлаш бўйича ҳукумат чора-тадбирларини қўллаб-қувватлайди, масалан, буғдойни импорт қилиш ва асосий озиқ-овқат маҳсулотларини қўшилган қиймат солиғи ва божхона тўловларидан озод қилиш кабилар. Шунингдек, бу ҳукуматга 2022 йил декабригача 8,9 млндан ортиқ ҳимояга муҳтож одамларга ижтимоий қўллаб-қувватлаш тўловларини сақлаб қолишга ёрдам беради, дейилади ҳисоботда.

ОТБ шунингдек, мониторинг ва баҳолашни қўллаб-қувватлаш бўйича техник ёрдамни ҳам кўрсатади, бу махсус техник ёрдам фондининг 400 000 АҚШ доллари миқдоридаги гранти ҳисобидан молиялаштирилади.

"Дастур ҳукуматнинг инфляцияни фискал интервенция орқали оқилона чегараларда ушлаб туришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди', деди ОТБ бошқарув бўйича бош директори Навенду Каран. Унинг сўзларига кўра, бу маҳаллий бандлик ва тадбиркорликни ошириш учун ресурслар билан таъминлайди ҳамда Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури минтақаси ва Европадаги бошқа мамлакатлар билан савдони барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан