Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Асакалик блогер бир кунда 3 та модда билан жавобгарликка тортилди
31.12.2019 15:46,  
1904

Кеча ижтимоий тармоқларда Facebook фойдаланувчиси, асакалик блогер Отабек Нуритдиновнинг қамалгани ҳақида маълумотлар тарқади. Унинг ёзганларини ўқиб борадиганларнинг айтишича, Отабек Нуритдинов (паспортдаги исм-шарифи Абдуфатто Нуритдинов) Асака ва Андижон вилоятидаги муаммоларни кўтариши, кўп одамларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериши билан танилган.

Отабек Нуритдинов охирги вақтларда Асака туманида ободошлаштириш ишларига бюджетдан қанча пул сарфланишига қизиқиб юрган бўлган. Шунинг учун уни кеча, 2019 йил 30 декабр, душанба куни эрталаб 10:30 лар атрофида Aсака туман Mолия бўлимига “Бюджет пулларининг сарфи ҳақида муҳокама бўлади”, деб чақиришганида ўша ерга кетган. Аммо шундан сўнг уйидагилари у билан боғлана олмаган.

Кечки соат 20:30 ларда маҳалла участка нозири маҳалладаги ходимларга қўнғироқ қилиб, Отабекнинг машинасини оила азолари Mолия бўлимидан олиб кетишлари кераклигини айтган. Онаси Мўътабар опага вазият ҳақида маълумот олиш учун Aсака туман ИИБ тергов бўлимидан Сирожиддин исмли ходимнинг рақамини беришган. Мўътабар опа у ходим билан гаплашганида “Отабекни суд қилиш учун Aндижонга олиб кетишгани, у ҳақда бошқа маълумот билмаслиги, суддан кейин вилоят ИИБга олиб кетишларини” айтган. Ходим шунингдек, суд қаерда бўлиши, Отабек қаерда эканлиги ҳақида ҳеч нима билмаслигини ҳам айтган.

Шунда сўнг Mўътабар опа Aсака туман ИИБ бошлиғи ўринбосари билан учрашган. Бошлиқ ўринбосари “анчадан бери унинг ўғлига қарши ҳужжатлар йиғилаётгани, Отабек ижтимоий тармоқларда кўпчиликни ҳақорат қилганини” айтиб, унинг суд олиб кетилгани, суд натижаси ҳақида ўзи хабар беришини қўшимча қилган.

Отабек (Абдуфатто) Нуритдиновга нисбатан Андижон вилоят маъмурий суди чиқарган ҳукм

Онасининг айтишича, Отабек ўзининг машинасида бюджет сарфи ва бошқа суриштурувлари бўйича материалларини олиб юрган. Лекин ИИб ходимлари унинг машинасини қайтариб беришганида, ичидан ўша материаллар топилмаган. Охирги пайтда Отабек Асака туманидаги бюджет сарфи, жойлардаги сайлов участкаларида бўлган ноқонуний ҳаракатлар ва Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бузруков Фуркатбек Гуломжонович ҳақида танқидий материаллар эълон қилган.

Айни ҳолат бўйича 2019 йил 30 декабр куни кечқурун Асака туман прокуратураси қуйидагича маълумот берди:

М А Ъ Л У М О Т Н О М А
(Фуқаро А.Нуриддиновнинг ҳаракатлари юзасидан)

Асака туман прокуратураси томонидан Сурхандарё вилояти, Сариосиё туманида туғилган, Асака тумани, Ибн Сино МФЙ, Шинам кўчаси, 23-уйда яшовчи фуқаро Нуриддинов Абдуфатто Камолитдинович Асака туман ИИБ томонидан Маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор қабул қилинганлиги аниқланди.

Ўрганиш давомида, А.Нуриддинов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси, 41-моддаси, ва 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган.

Андижон вилояти маъмурий судининг 30.12.2019 йилдаги қарорига асосан А.Нуриддиновга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси, мазкур кодекснинг 41-моддаси билан 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси, 183-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, суднинг қарорига асосан А.Нуриддиновни қамоқда бўлган ҳар бир куни учун 33.450 сўм миқдорида, жами 501.750 сўм қамоқда сақлаш ҳаражатлари ундирилиши белгиланган.

Шунингдек, мазкур қарорни ижро қилиш Андижон шаҳар ИИБ зиммасига юклатилганлиги маълум қилинади.

Асака туман прокуратураси

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан