Якшанба куни республикамизга Қозоғистон ҳудудидан совуқ оқим кириб келади

Якшанба куни республикамизга Қозоғистон ҳудудидан совуқ оқим кириб келади

Узгидрометнинг хабар беришича, дам олиш кунлари кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ҳарорат 0-5 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Бу шу давр учун хос бўлган ўртача қийматларга яқин.

Якшанба куни Қозоғистон ҳудуди бўйлаб навбатдаги совуқ ҳаво оқими ўтади. Республикамиз ана шу совуқ оқим чегарасида бўлади. Шу сабабли булутлар кўпайиб, ҳарорат 2-3 даражага бир оз пасаяди.