Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда коронавирус билан касалланган беморлар қолмади
16.01.2021 18:23,  
140

Тожикистонда COVID-19 билан касалланган бемор қолмади, дея хабар бермоқда Дарё.Таъкидланишича, 2021 йилнинг 13 январ ҳолатига кўра, Тожикистонда коронавирус билан касалланган биронта бемор қолмади.

Мамлакат соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлиги шу куни берган хабарда коронавирусдан тузалган сўнгги 3 нафар беморга уйига жавоб берилгани айтилади.

Коронавирус пандемияси даврида Тожикистонда вирусни юқтириш бўйича жами 13 308 ҳолат аниқланган. Беморларнинг 13 218 нафари соғайган, 90 нафари вафот этган.

Тожикистонда коронавирусни юқтириш ҳолати илк марта 2020 йилнинг 30 апрелида тасдиқланганди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари ёз ва кузда кузатилди. 2021 йилда жами 12 та ҳолат қайд этилган.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг иккинчи ярмида Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларни коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Дастлаб тиббиёт ходимлари, кексалар ва сурункали юқумсиз касалликларга чалинган тожикистонликлар эмланади.

Давлат департаменти раҳбари Жамолиддин Абдуллозоданинг таъкидлашича, вирус мамлакатда ёзгача бутунлай йўқ бўлиб кетади.

 

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан