Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бразилияда коронавирус юқтириб олганлар сони 500 мингдан ошди
1.06.2020 10:43,  
105

Бразилияда Covid-19 коронавирусини юқтириб олганлар сони 500 мингдан ошди, 29 мингдан ортиқ бемор вафот этди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири маълум қилди.

Бир кун олдин 498 440 юқтирган ҳолат ва 28 834 киши вафот этгани тасдиқланган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 16 409 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, вирус билан касалланганларнинг умумий сони 514 849. Бир кунда вафот этганлар сони 408 тага кўпайиб, 29 314 кишини ташкил этган, жами 206,555 киши тузалиб кетди.

11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирус инфекциясини пандемия даражасида деб эълон қилди. ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда 6 миллиондан ортиқ инфекция ҳолатлари аниқланган, 367 мингдан ортиқ одам вафот этган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан