Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари
7.03.2022 16:02,  
336

Сўнгги соатларда Украина ва Россиядаги вазият қандай? Сўнгги соат янгиликлари қуйидагича:

✔️Зеленский Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан Россия агрессияси ҳақида суҳбатлашди;

✔️Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Россия армиясининг йўқотишларини эълон қилди.

Улар 11 минг шахсий таркиб, 290 танк, 999 зирҳли жанговар машина, 46 самолёт ва 68 вертолётдан иборат;

✔️АҚШ ва НАТО Киевга бир ҳафтадан камроқ вақт ичида 17 мингдан ортиқ танкга қарши қуролларни етказиб берди — New York Times. Нашрнинг ёзишича, Шарқий Европадаги америкалик кибермутахассислар Россиядан келаётган "рақамли ҳужумлар"га қаршилик кўрсатмоқда;

✔️Украина Чернобаевка аэродроми устидан назоратни тиклади. 27 февраль куни Россия Мудофаа вазирлиги Херсон яқинидаги Чернобаевка аэродромини эгаллаб олганини эълон қилганди. Бугун, 7 март куни Украина денгиз пиёда қўшинлари қўмондонлиги Россиянинг 30 га яқин вертолётини йўқ қилиб, аэродромни ўз назоратларига қайтарганликларини маълум қилди;

✔️Хитой Украинадаги можарони ҳал қилиш учун фаол ҳаракат қилади, деди Хитой ташқи ишлар вазири. Хитой Қизил Хоч ташкилоти яқин кунларда Украинага ёрдам юборади. Бундан ташқари, Хитой Россия ва Украина музокараларнинг учинчи босқичида муваффақиятга эришишига умид қилмоқда;

✔️Германия НАТОнинг Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуд жорий қилмаслик ҳақидаги қарорини қўллаб-қувватлади."Украинадаги урушнинг учинчи жаҳон урушига айланишига йўл қўйиб бўлмайди", деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок;

✔️Янги Зеландия 100 дан ортиқ россиялик сиёсатчилар, бизнесменлар ва уларнинг қариндошларига қарши санкциялар жорий қилди. Санкциялар рўйхатига, жумладан, Россия президенти Владимир Путин ва Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам киритилган;

✔️Украинада уруш бошланганидан бери 38 бола ҳалок бўлди, 71 бола жароҳатланди — Людмила Денисова, Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари;

✔️Сурияликлар Украинага жанг қилиш учун юборилиши мумкин — Wall Street Journal. Россия ҳукумати жанговар маҳоратига эга сурияликларни Украинага учиб бориш учун ёлламоқда, деб ёзади Wall Street Journal тўрт АҚШ расмийсига таяниб. Қанча суриялик ёлланма аскарлар юборилиши режалаштирилган, АҚШ расмийлари ҳали аниқлик киритмади;

✔️Россия Федерацияси делегацияси Украина билан музокараларнинг учинчи раунди учун Беларусга жўнаб кетди, бу ҳақда Россия ва Беларус ОАВлари хабар берди;

✔️Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг учинчи раунди бугун маҳаллий вақт билан соат 15.00да бошланиши белгиланган;

✔️Охирги кунларда 20-25 минг Россия фуқароси Грузия чегарасини кесиб ўтди — Грузия бош вазири ўринбосари, иқтисодиёт вазири Леван Давиташвили;

✔️Украина президенти яна мурожаат билан чиқди:

Бизнинг байроғимизда қон йўқ, қора доғлар ва свастик (фашизм рамзи)лар бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Украина байроғи — бу ер. Олтин, тинч, унумдор ва танкларсиз ер. Бу осмон мовий, мусаффо, тинч ва ракеталарсиз. Бугунгача шундай эди, қачондир, албатта, яна шундай бўлади;

✔️Кличко одамларга янги мурожаат йўллади:

" — Киев яқинида шиддатли жанглар давом этмоқда. Душман айниқса, Буча, Гостомель, Ворзель ва Ирпинни йўқ қилмоқда, тинч аҳолини эса ўлдирмоқда.

Гостомель жамияти раиси Юрий Прилипко вафот этди. У менинг ҳамкасбим, у сўнгги нафасигача жамият билан бирга бўлди ва одамларга ғамхўрлик қилди".

✔️Toyota компанияси Россияда ишлаган ходимларини Японияга қайтармоқчи.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан