Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарё вилояти ҳокимига 2 нафар янги ўринбосар тайинланди
5.08.2020 18:29,  
455

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беришича, «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Акбар Эшонқулов Қашқадарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

2019 йилдан Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти мудири вазифасини бажарувчи вазифасида бўлган Шоҳжаҳон Омонов эса Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасига раҳбар этиб тайинланган.

Бўрибой Домотов Қашқадарё вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти етакчи мутахассиси, Улуғмурод Лутфуллаев Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари — вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи котибияти 1-тоифали мутахассиси лавозимига тайинланган.

Шунингдек, йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбари Абдуғани Ҳимматовга тизимда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларида йўл қўйган камчиликлари учун ҳайфсан берилди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан