Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Украин самолёти “душман учоғи” сифатида уриб туширилган
11.01.2020 10:17,  
806

Эрон ҳарбийлари «Украина халқаро авиалиниялари»нинг Boeing 737-800 самолёти хато сабабли “душман учоғи” дея қабул қилиниб уриб туширилганини тан олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Эрон бош ҳарбий штабининг маълум қилишича, самолёт ҳарбий объектлар ёнидан парвоз қилган. "Бу ҳолат Ироқдаги АҚШ ҳарбий базалари портлатилгандан сўнг АҚШнинг эҳтимолий ҳужумлари ортидан ҳарбий тайёргарликнинг оширилиши" оқибатида юз берган.

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф ўз Твиттерида Теҳрон яқинида «Украина халқаро авиалиниялари»нинг самолёти «тасодифан» уриб туширилганини хабар берди.

Зарифга кўра, "ҳалокатга АҚШнинг провакацияси туфайли юзага келган инқироз давридаги “инсон хатоси” омили сабаб бўлган".

Мавзуга доир: Киев Теҳрондаги ҳалокатга рус ракеталари сабаб бўлиши мумкинлигини билдирди

Эрон пойтахти Теҳрондан Украина пойтахти Киев шаҳрига PS 752 рақами билан парвозни амалга ошираётган, бортида 176 йўловчи, шу жумладан, 9 экипаж аъзоси бўлган Boeing 737-800 самолёти 2020 йил 8 январ куни маҳаллий вақт билан соат 6:12 да Имом Ҳумайний халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган ва орадан 2 дақиқа ўтиб, аэропорт яқинидаги Паранд мавзесида қулаб тушганди.

Мавзуга доир: Теҳронда қулаган самолёт йўловчиларининг аксари Эрон ва Канада фуқаролари бўлган

Украина ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар қуйидаги давлатлар фуқароларидир:

  • Эрон фуқаролари – 82 нафар
  • Канада фуқаролари – 63 нафар
  • Украина фуқаролари – 11 нафар
  • Швеция фуқаролари – 10 нафар
  • Афғонистон фуқаролари – 4 нафар
  • Германия фуқаролари – 3 нафар
  • Буюк Британия фуқаролари – 3 нафар.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан