Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кам таъминланганлар рўйхатига киритилганларга қандай имтиёз берилади?
5.08.2020 16:20,  
570

Кеча имзоланган Президент қарорига мувофиқ, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати тасдиқланди. Улар қуйидагилар:

  • Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш;
  • Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш;
  • Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш;
  • Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш;
  • Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш;

Ижтимоий нафақаларни тайинлаш жараёни автоматлаштирилади

  • Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод" марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш;
  • Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш;
  • Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

Изоҳ: "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали мазкур иловада кўрсатилмаган бошқа ижтимоий хизматлар ва имтиёзлар ҳам жорий этилиши мумкин.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан