Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Kun.uz" мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари ишдан кетди
28.09.2019 13:50,  
270

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз хоҳишига кўра вазифасидан кетди.

"Хабарингиз бор, бугун "Kun.uz" мухбирига ҳужум қилган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ўз лавозимидан озод қилинди.

Шу муносабат билан биз яна бир бор таъкидлаймизки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳар бир журналист ва блогерни унинг ҳуқуқлари бузилишидан ҳимоя қилишни давом эттиради" деб ёзди АОКА раҳбари Комил Алламжонов.

Шу йилнинг 14 август куни Олмазор туман ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобов «Kun.uz» ходимларига таҳдид қилган эди.

Орадан бир кун ўтиб Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ваҳобовнинг видеоинтервьюси эълон қилинди ва унда ҳоким ўринбосари «Kun.uz» мухбири Раҳматилла Исроилов муқаддам ундан тамагирлик йўли билан ер талаб қилгани ва бунинг эвазига катта миқдорда пора таклиф этгани ҳақидаги даъвони илгари сурган.

Кейинроқ, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётгани, ушбу текшириш жараёнлари эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назоратга олингани маълум қилинди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 сентябрь куни мазкур терговга қадар текшириш ҳаракатлари ниҳоясига етказилган ва А.Ваҳобовнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли ЖПКнинг 83-моддаси иккинчи бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан