Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қашқадарё вилояти ИИБ қўриқлаш бошқармасининг собиқ бошлиғи оқланди
10.10.2019 02:39,  
934

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2014 йил 31 мартдаги ҳукмига кўра, 1971 йил 14 апрель куни Сурхондарё вилояти, Шўрчи туманида туғилган Жумаев Яшин Хайиталиевич Қашқадарё вилояти ИИБ қўриқлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

2013 йил 7 август куни у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари ва 210-моддаси 3-қисми «а, б, в» бандлари билан айбли деб топилиб қамоққа олинган.

Суд унга нисбатан, ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари билан энг кам ойлик иш ҳақининг 450 баравари 28.314.000 сўм миқдорида жарима жазоси, ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми «а, б, в» бандлари билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, яъни масъул мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ЖКнинг 57-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 550 баравари 34.606.000 сўм миқдорида жарима жазоси ЖКнинг 59, 61-моддаларига асосан узил кесил 3 йил муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, яъни масъул мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баравари 37.752.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлаган.

2011 йилнинг июль ойига қадар Я.Жумаев орқали ҚБ қуйи тизимига ишга ўтиш истагини билдирган номзод Сулейменов Абдузахиддан ишга ўтказиб қўйиши эвазига 200 АҚШ доллари, Умаров Сардордан 1.500 АҚШ доллари, Юнусов Азамжондан 500 АҚШ доллари, Тошметов Джамшиддан 1.000 АҚШ доллари, Абдурахимов Нодирбекдан 1.000 АҚШ доллари, Азимов Абдулазиздан 1.000.000 сўм, худди шу тариқа Р.Жураев орқали Акбаев Илхомдан 1.000 АҚШ доллари, Мамадияров Азизбекдан А.Михлибоев орқали 1.000 АҚШ доллари, Маматов Элёрдан 500 АҚШ доллари, Сағдуллаев Шукуруллодан 650 АҚШ доллари, Бухарбаев Бахтиёрдан 600 АҚШ доллари, Курбоналиев Алмасдан 600 АҚШ доллари, Айтбаев Нурғалидан 500 АҚШ доллари, Тураев Анвардан 200.000 сўм, Ш. Сайдазимов орқали Азларов Махамадхўжани ҚБ қуйи тизимига ишга ўтказиш учун 800 АҚШ доллари, Мирзаев Ойбекдан 200 АҚШ доллари, Сарикулов Нурилладан 1.000 АҚШ доллари, Эгамбердиев Азизжондан 1.500 АҚШ доллари, Куддусов Жавохирдан 500 АҚШ доллари, Эштаев Алибекдан 400 АҚШ доллари, Хусанов Абдурауфдан 300 АҚШ доллари, Муратов Абдувохиддан 1.250 АҚШ доллари, Саидносиров Абдулазиздан 400 АҚШ доллари, Зиятов Баходирдан 800 АҚШ доллари, бошқа 19 нафар номзодлардан 16.200 АҚШ доллари, жами бўлиб 32.400 АҚШ доллари ва 1.200.000 сўмни қонунга хилоф равишда пора тариқасида олиб, жиноий шериклари имкониятлари билан ҳаракатларини охирига етказиш мақсадида Р.Жураев К.Нурмухамедовга 4.000 АҚШ доллари, Я.Жумаев уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб Ш. Бурановга 12.400 АҚШ доллари бериб, қолган қисмини Р.Жураев ва Я.Жумаевлар бошқалар билан ўзаро тақсимлаб, Ш. Буранов ва К.Нурмухамедовлар орқали расмий ҳужжат ҳисобланган 2011 йил 25 июндаги ва 2011 йил 18 июлдаги синов натижаси баённомаларига сохта маълумот ва ёзувлар киритган ҳолда, номлари қайд этилган номзодлар гўёки синовлардан ижобий ўтганлигини тўғрисида расмийлаштиришда баённомаларни ўзи имзолаб, ҚБнинг 2011 йил 27 июндаги 28-сонли ва 2011 йил 30 июлдаги 35-сонли буйруқлари асосида номзодларни ишга ўтишини таъминлаган.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2014 йил 31 мартдаги ҳукмининг Жумаев Яшин Хайиталиевичга нисбатан қисми бекор қилиниб, Жумаев Яшин Хайиталиевич Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 83-моддаси 2, 3-бандларига асосан реабилитация қилинсин ва жиноят ишининг унга нисбатан қисми тугатилди.

Тавсия этамиз






Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан